Маълумки, сонетда барча қофиялар ўта жарангдор, тархи тоза, порлоқ бўлиши шарт. Қофиялар тартибида ҳам ўзига хосликлар мавжуд. Унда мазмун бандлараро маълум изчиллик билан баён этилади. Сонетнинг ички композициясига кўра унинг ҳар бир банди мустақил шеър мақомида бўлиши зарур. Композицион кўринишида 1-ўринда турувчи катренда мазмунининг моҳияти сўзланади, 2-катренда у ривожлантирилиб юқори нуқтага кўтарилади. Қолган терцет бандларининг биринчисида масаланинг ечими берилади, сўнгги терцетда у хулосаланади.