Юлдузлар мангу ёнади номли биринчи қиссаси нашр қилинганидаёқ маълум бўлиб қолди. Лекин, ҳақиқатан ҳам,бу қисса чиққанида адабиётимизга, шубҳасиз , катта бир истеъдод кириб келганидан далолат беради. Ҳар қандай шоирда адиблик истеъдоди бўлади. Лекин жуда камдан-кам адибда шоирлик иқтидори юзага чиқади. Тоғай Мурод ҳам худди шундай ижодкорлар сирасидан: Унинг ижоди том манода шоирона . Мардона шеърият руҳи билан суғорилган.