Китобда маданиятнинг ижтимоий-тарихий моҳияти, функциялари, маънавий маданиятнинг айрим структуравий элементларига хос хусусиятлар таҳлил қилинган. Маданият тараққиётида миллийлик ва умуминсонийлик, ворислик ва янгиланиш диалектикасининг ўрни, бошқарув ва маданий қадриятларни тарқатиш тизимининг аҳамияти кўрсатиб берилган. Айни пайтда, ҳозирги даврда маданият ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари тадқиқ этилган.