Мустақиллик эълон қилинишининг дастлабки кунларидан бошлаб,
Республикамиз Президенти томонидан ўсиб келаётган ёш авлоднинг
соғлиқ холати тўғрисида доимо ғамхўрлик қилиб келмоқдалар.
Республикада “Соғлом авлод”, “Она ва бола” Давлат дастурлари хаётга
татбиқ этиб келинаяпти. Бугунги кунда биз болаларни жисмоний
тарбиялашни ташкил қилиш, уларнинг соғлиқ ва иш қобилиятидаги
кўрсаткичларга, ноқулай ташқи шароитларга мослашувига хал қиладиган
таъсири тўғрисидаги асосланган тадқиқотлар ва тушунчаларга эгамиз.
Республикамизда ўсиб келаётган авлод соғлиғини шакллантириш ва
мустаҳкамлаш бўйича мазкур йўналишни хаётга сингдиришга доир
Президентимизнинг ғоят муҳим ва керакли Фармонларининг қабул
қилиниши катта имконият хозирлади.