Қадим даврлардан бошлаб Марказий Осиё минтақаси, жумладан, замонавий Ўзбекистон ҳудудида турли диний эътиқодлар ва культлар (ўлиб қайта тирилувчи табиат, хайвон ва жониворлар) ҳамда зардуштийлиқ, шомонлик, буддавийлик, монийлик, насронийлик сингари шаклланган динлар тизими кенг тарқалган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов хақли равишда таъкидлаганларидек, бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан.