Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган ҳозирги пайтда умуман динга ва айниқса ота-боболаримиз дини бўлиб келган Исломга эътибор борган сайин кучаймоқда. Хусусан, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб диний соҳада олиб борилаётган сиёсат тинчлик, эзгуликни ва умуминсоний цивилизациянинг асоси бўлган исломий қадриятларнинг ривожига катта аҳамият берилди. Буюк алломалар – муҳаддис Имом Бухорий, мутакаллим Абу Мансур Мотуридий, фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийлар қадамжолари таъмирланиб қайта тикланди.