Умумий интоксикация, нафас йўллари, кўз, оғиз шиллиқ қаватларнинг яллиғланиши ва терида доғли тошма тошиши билан кечадиган ғоят юқумли касаллик одамлар орасида кўп учрайди, лекин ёши, ирқи, яшаш жойи ва ижтимоий келиб чиқишидан қаътий назар ҳаммада учрайди. Этиологияси - қўзғатувчиси - вирус ташқи муҳит таъсирига чидамсиз, лекин паст температурага чидамли, антибио-тиклар таъсир этмайди, интерферон таъсирида тез нобуд бўлади.