1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниб, унга асосан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинди. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ва инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят деб белгиланди.