Муҳаммадризо Огаҳийнинг тарихга оид Риёз уд-давла» (1825-1842 йил воқеалари), Зубдат ут-таворих» (1843-1846 йил воқеалари), «Жомеъ ул-воқеоти султоний» (1846-1855 йил воқеалари), «Гулшани давлат» (1856-1865 йил воқеалари), «Шоҳиди иқбол» (1866-1872 йил воқеалари) асарлари хонлик тарихи бўйича асосий манбалардир. Мунис ва Огаҳийнинг тарихий асарларини ўрганиш ва оммалаштириш борасида шу пайтгача талайгина илмий тадқиқот ишлари қилинган.