Юқоридаги кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш ва бажаришни давом эттириш хизмат кўрсатиш соҳасидаги таркибий ўзгаришларга мос кадрларни ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Гарчи кадрлар тайёрлашнинг миллий тизими ёшларнинг меҳнат бозорига кириб келишларини нисбатан кечиктирсада, лекин уларнинг сифатли ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган ҳолатда чиқишини таъминлайди. Зеро, ижтимоий-иқтисодий ва ҳаётий муносабатларда сифат омили устувор аҳамиятига эгадир. Хизмат кўрсатиш соҳасидамалакали кадрлар тайёрлаш миллий модели мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳадир. Шу билан бирга, у ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларнинг илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.