Мамлакатимизнинг чекка ҳудудлари, хусусан, Оролбўйида ҳам экотуризмни ривожлантириш ишлари доирасида янги туристик йўналишлари ташкил этилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги қадимий қалъалар ҳамда диққатга сазовор жойлар бўйлаб уч йўналишда саёҳатлар таклиф этилмоқда. Хусусан, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Устюрт кенгликларидаги сайғоқлар яйлови, Судоче кўлининг сақланиб қолган акваториясига саёҳатлар уюштирилмоқда.
Оролбўйига сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш мақсадида минтақанинг табиий иқлим шароитидан оқилона фойдаланилиб, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, табиий сув ҳавзаларида балиқ, ўрдак овлаш бўйича янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилган.