Электрон ҳукумат интерактив хизматида маълумотлар конфиденциаллигини таъминлашнинг асосий мақсадини қуйидагича ифодалаш мумкин: ахборотни тарқаб кетиши, ўғирланиши, бузилиши, қалбакилаштирилишини олдини олиш; шахс, жамият, давлатнинг хавфсизлигига таҳдидни олдини олиш; ахборотни йўқ қилиш, модификациялаш, бузиш, нусха олиш, блокировка қилиш каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш; ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига ноқонуний таъсир қилишнинг бошқа шаклларини олдини олиш, ҳужжатлаштирилган ахборотга шахсий мулк объекти сифатида ҳуқуқий режимни таъминлаш; ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг махфийлигини ва конфеденциаллигини сақлаш орқали фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш; давлат сирларини сақлаш, қонунчиликка асосан ҳужжатлаштирилган ахборотлар конфеденциаллигини таъминлаш; ахборот жараёнларида ҳамда ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.