Кийим кийиб турган одамга назар ташланса, унда кийимни тананинг айрим қисмларида бемалол туриши, баъзи қисмларида эса ёпишиб туриши кўзга ташланади. Кийимнинг танага ёпишиб турадиган жойлари таянч юзаси деб аталади. Кийимнинг таянч юзасидан пастроқда жойлашган қисмларида эса кийим ички юзаси билан одам танасининг орасида ҳаволи қатламлар ҳосил бўлади. Бу ҳаволи қатлам одамнинг бемалол ҳаракат қилишини ҳамда нафас олишини, шунингдек, кийимда муайян силуэтли шакл яратиш учун хизмат қилади.