Ушбу мақола Наманган вилоятидаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдаги муаммолар,уларга турли омиллар таъсирининг салбий оқибатлари, маҳсулотлар таннархининг йилдан-йилга ўсиб бориш сабаблари ва ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгаришига бағишланган. Наманган вилояти ҳамда Республика миқёсидаги сабзвот маҳсулотларини етиштириш динамикаси таҳлили олиб борилган, фойдаланишдаги ер майдонларининг ўзгариши, ялпи ҳосил ва ҳосилдорлик кўрсаткичларининг ўзгариши ва вилоятдаги ўзгаришларнинг етарли даражада амалга ошрилмаётганлиги таҳлил қилинган.