Маколада консервалаш саноатида шифобахш ва парҳезбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ноаъанавий хом ашёдан фойдаланиш, янги таркиблар ва замонавий технологиялар яратиш борасида илмий изланишлар келтирилган. Бу соҳада алоҳида хоссаларга эга компонентлар тутувчи ўсимликлар, жумладан Cаpparis Spinosa L. (ковул, ковар)-нинг парҳезбоп компоненти асосида консерва маҳсулотлари яратишга эътибор қаратилган. Бу борада янги технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, юқори сифатли маҳсулот олиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг биологик бойлигини сақлаб қолиш, табиий хом ашё ва маҳсулотлардан самарали фойдаланиш имконини берувчи илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.