Маколада Ковар ўсимлигини (Cаррaris spinosa) ёввойи ҳолда республикамизни дашт ва чўл минтақаларида ўсиши, таркиби хақида изох берилган. Бу тур ўсимлик кичик майдонларда Франция, Испания, Италия ва Шимолий Америкада, ҳамдўстлик мамлакатлардан Грузия ва Азарбайджон давлатларида учратилиши ва улардан турли маҳсулотлар тайёрланиши айрим манбалардан маълум. Халқ табобатида бу тур ўсимликни барча қисмлари турли касалликларни даволаш мақсадида фойдаланиб келинган. Тиббиёт ривожланиб даволаш усуллари замонавий техника ва кимёвий дори-дармонлар ишлаб чиқарилиши ва фойдалана бошлангандан сўнг бундай табиий доривор ўсимликларга эҳтиёж қолмаган. 1955 йилда тиббиётда биринчи марта Ҳимолай Драк Компанияси томонидан жигар касалликларни даволаш учун Лив-52 препарати ишлаб чиқилиб синовдан ўтказилган ва ҳозирда у тибиётда самарали фойдаланилади. Препаратни асосий қисмини яъни 65% миқдорини ковар ўсимлик маҳсулотлари ташкил этади.