Ушбу ўқув қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, иқтисодиётда тутган ўрни, тадбиркорликнинг тур ва шакллари, хорижий мамлакатларда ҳамда Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, таҳлил этиш, бошқариш,
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари, кичик бизнес ва тадбикорлик субъектларининг молиявий фаолияти, кредит билан таъминлаш шакллари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш усуллари, шунингдек Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари баён этилган.