Физика қонунларини билиш деганда, бу уларни таърифлашни билиш бўлмай, балки уларни аниқ масалаларни ечишда татбиқ қилишни билмоқ демакдир. Масала ечишни билиш, студентларни мустақил ижодий ишлашга ёрдам беради, ўрганилаётган ҳодисанинг анализ қилишга ўргатади, уларни келтириб чиқарган сабабларни (факторларни) ажратиб олишга имкон беради.