Ушбу фанни ўрганиш учун талабалар математика, физика, информатика ва информацион технологиялар, назарий механика, чизма геометрия ва инженерлик графикаси каби фанлардан таянч билимларга эга бўлишлари лозим. Ўз навбатида бу фан йўналишининг қишлоқ хўжалик машиналари, трактор ва автомобиллар, чорвочиликни механизациялаштириш ва бошқа иқтисослик фанлари учун зарур билимларни беради.