Технологик жараёнларни кечиши характерига кўра ишлаб чиқариш узлуксиз, узлуксиз- дискрет ва дискрет бўлиши мумкин. Узлуксиз жараёнлар (буғлантириш, диффузия, қуритиш) автоматлаштиришга қулай, узлуксиз-дискрет жараёнлар (биғжиш, пивони пишириш) эса аксинча жуда кўп ростланадиган параметрларни борлиги туфайли автоматлаштириш учун анча мураккаб ҳисобланади.