Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш долзарб масалалардан бири сифатида, у барча фанлар бўйича халқаро талаб ва андозаларга тўла жавоб берадиган намунавий дастурларни яратишни тақозо этади. Хусусан, “Миллий ҳисоблар тизими” фанининг асосий вазифаларидан бири бу республика иқтисодиёти, унинг тузилмалари ҳолати ва ривожланиш қонуниятларини ҳар томонлама батафсил ёритиб бериш ҳисобланади.
Ушбу фан хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятини тубдан янгилаш, уларни оқилона бошқаришда бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тўлиқ акс эттирувчи ишончли ва барқарор ахборот маълумотларни йиғиш, тўплаш қайта ишлаш орқали ҳисобварақларда икки ёқлама акс эттириш орқали бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботларини тузиш каби масалаларни қамраб олади.
А.Жуманиёзов ва Ш. Рахимоваларнинг “Ўзбек тилидаги аниқловчи қўшма сўзлар, ёхуд баҳувриҳилар” ўқув услубий қўлланмасига билдирилган фикр мулоҳазалар алоҳида диққатга сазовар, чунончи мазкур ишда дунёнинг кўпчилик тилларида кенг ўрганилган ва ўз вақтида тилшуносликка хос термин билан аталиб улгуришган, бироқ миллий тилимиз бўлмиш ўзбек тилида, у борасида тадқиқотлар энди бошланилган ва ҳали ўзбек тилида ноёб тил ҳодисаси сифатида қатъий номга эга бўлмаган, гоҳида аниқловчи қўшма сўзлар ва гоҳида мутахасислар томонидан “баҳувриҳийлар”деб тилга олиниб келинаётган лексикологик восита, тадқиқот объекти қилиб олинади ва қўшма сўзларнинг “аниқловчи” тури тахлил қилинади.
Mazkur o’quv qo’llanma 5320200–Mashinasоzlik texnоlоgiyasi, mashinasоzlik ishlab chiqarishini jihоzlash va avtоmatlashtirish ta`lim yo’nalishining fan dasturlari asоsida yozilgan. O’quv qo’llanmada metall kesuvchi dastgоhlarda mexanik ishlоv berish texnоlоgik jarayonlarini mexanizatsiyalash uchun texnоlоgik mоslamalarni hisоblash va lоyihalash metоdikasi keltirilgan.
мазкур дарслик олий ўқув юртларининг 5320200–машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиыаришини жиъозлаш ва автоматлаштириш хамда 532030–технологик машиналар ва жиъозлар таoлим ё`налишларининг фан дастурлари асосида ёзилган.
Mazkur darslik oliy o`quv yurtlarining 5111000 – «Kasb ta’limi (5320400-Kimyoviy texnologiya)» yo`nalishi talabalari uchun mo`ljallangan. Darslikdagi ma’lumotlar tegishli bakalavriat yo`nalishi o`quv dasturlari asosida yozilgan. Unda kimyo sanoatining xomashyo bazasi, xomashyo va materiallarni klassifikatsiyalash va boyitish, azotli, kaliyli va fosforli mineral tuzlar ishlab chiqarish sanoatining xomashyolarini boyitish usullari to`g`risida batafsil bayon etilgan.
Ўқув услубий мажмуада Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари) бакалавр таълим йўналишининг 4 курс талабаларига Визуал дастурлаш тиллари бўйича маъруза, амалий ва тажриба ишларига оид кўрсатмалар, топшириқлар, оралик ва якуний назорат саволлари тўплами берилади.
Ушбу ўқув-услубий қўлланма инглиз адабиёти фанидан бўлиб, филология ва хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) бакалаврият йўналиши талабалари учун мўлжаллангандир. Қўлланма ўз ичига қуйидагиларни олади: инглиз адабиётининг ривожланиш тарихи, хусусан, инглиз адабиёти тарихида ренессанс даврининг ривожланиш босқичлари ва даврлари, ҳамда ҳар бир даврнинг кўзга кўринган намояндаларининг инглиз адабиётига қўшган ҳиссаси, уларнинг асарлари таҳлили ва ҳоказолар.
Ушбу “English tenses in colours” деб номланган ўқув услубий қўлланма, асосан, нофилологик таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг инглиз тили грамматикасини, аниқроғи, инглиз тилида мавжуд бўлган замонларни ўрганиб олишлари учун кўмакчи бўла олади. Бунинг устига у академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, шунингдек барча инглиз тилини ўрганишни хоҳловчиларга ҳам амалий қўлланма бўлиб хизмат қила олаши мумкин.
Қўлланмада типологик жиҳатдан ўзаро фарқланувчи ўзбек ва тожик тилларининг шаклланиши, уларнинг асрлар оша алоқаси туфайли юзага келган лисоний ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг тил сатҳларидаги амали ҳақида маълумот берилади.
Ушбу методик қўлланмада Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) маънавий-ахлоқий тарбияга доир қарашларининг педагогик концепцияси ҳамда улардан фойдаланиш шакл, метод, воситалари кўрсатилган бўлиб, ҳозирги кундаги ёшлар таълимтарбияси жараёнида замонавий таълим технологиялари асосида фойдаланиш йўллари келтирилган. Қўлланмадан, умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб ҳунар таълими ҳамда олий таълимда таҳсил олаётган ўқувчи, талабалар, шунингдек кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.
Ushbu o`quv qo`llаnmаdа «Umumiy pedаgogikа» fаnining umumiy аsoslаri, tа’lim nаzаriyаsi, tаrbiyа nаzаriyаsi, tа’lim tizimini boshqаrish, korreksion pedаgogikа, pedаgogikа tаrixi hаmdа pedаgogik mаhorаt yo`nаlishlаrigа oid pedаgogik qаrаshlаr, nаzаriyаlаr ilmiy vа аmаliy jihаtdаn аsoslаb berilgаn. Qo`llаnmа pedаgogikа oliy o`quv yurtlаri, pedаgogikа kаsb-hunаr kollejlаri tаlаbаlаri vа o`qituvchilаr uchun mo`ljаllаngаn.
Мазкур кулланмада Ўсимликларни химоя қилиш борасида заракунанда хашаротларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш учун геоахборот тизими технологиясидан фойдаланиш имкониятлари борасида маълумотлар берилган.
Ushbu o`quv qo`llanma menejment yo‗nalishida ta`lim olayotgan talabalar uchun mo`ljallangan bo`lib, uning asosiy maqsadi – ijtimoiy menejment munosabatlar tizimi, ijtimoiy jarayonlar, ijtimoiy soha, ijtimoiy resurslar va ularning zimmasiga tushadigan boshqaruv va tashkiliy munosabatlar, ularning qonuniyatlari va tamoyillarini o`rganish kabi masalalarni qamrab olgan.
Mazkur nashrda marketing fani boshqaruvning bozor konsepsiyasi sifatida talqin qilingan. Marketingni boshqarish jarayonidagi asosiy tadbirlar, xususan, marketing tadqiqotlari, segmentlash, maqsadli segmentlarni tanlash, marketing komplekslari va boshqa jihatlar ketma-ketlik asosida izchil yoritib berilgan.
Учебное пособие разработано на основе Государственного образовательного стандарта по подготовке кадров и учебной программы по предмету «Иностранные инвестиции». В данном учебном пособии освещены сущность и значение иностранных инвестиций, их классификация, условия привлечения в национальную экономику и их регулирования, влияние иностранных инвестиций на ускорение процессов модернизации национальной экономики, рассматривается роль свободных экономических зон и международных финансовых институтов в привлечении иностранных инвестиций в экономику страны, а также представлены перспективы привлечения иностранных инвестиций.
Ушбу “Service Management: An Integrated Approach to Supply Chain Management and Operations. Cengiz Haksever, Barry Render. Printed in the United States of America.First Printing June 2013.” хорижий адабиётида сервис фаолиятини назарий асослари, сервис хизматлари таснифи ва асосий турларини тавсифи, сервис хизматларини сифати, информацион сервис хусусиятлари, сервис корхонасини бошқаруви асослари билан таништириш ҳамда уларни истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш этикаси ва қоидалари ёритиб берилган.