Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш долзарб масалалардан бири сифатида, у барча фанлар бўйича халқаро талаб ва андозаларга тўла жавоб берадиган намунавий дастурларни яратишни тақозо этади. Хусусан, “Миллий ҳисоблар тизими” фанининг асосий вазифаларидан бири бу республика иқтисодиёти, унинг тузилмалари ҳолати ва ривожланиш қонуниятларини ҳар томонлама батафсил ёритиб бериш ҳисобланади.