Мазкур ўқув қўлланмада мантиқан бир-бири билан боғланган иншоотлар динамикасининг асосий элементлари ва бинолар зил-зилабардошлиги курси ҳақида маълумотлар келтирилган. Қўлланмада зилзилаларнинг пайдо бўлиш сабаблари, зилзила кучи ва энергияси, геологик ва гидрогеологик шароитнинг сейсмик интенсивликка таъсири, зилзилаларни башорат(прогноз) қилиш усуллари, қурилиш материали ва конструкцияларнинг динамик характеристикалари, сейсмик кучларни аниқлаш, сейсмик мустаҳкам биноларни лойиҳалашнинг умумий қоидалари, биноларни сейсмик ҳимоя қилиш қурилмалари биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини натуравий тадқиқ қилиш услубияти каби мавзулар баён этилган.