Мавзунинг долзарблиги. Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” мақоласида ўзбек адабиётининг бугунги куни ва эртанги истиқболи ҳақида сўз борар экан, жумладан, дунё адабиётининг энг яхши намуналарини таржима қилиш, чоп этиш, ўрганиш билан боғлиқ тажрибалар, чет эл ёзувчилари билан алоқаларни янада ривожлантириш масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Юртбошимиз қайд этганидек, “Ҳолбуки, биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак”.