Ушбу ўқув қўлланма бакалавриат таьлим стандартларига киритилган «Педагогика. Психология» фанини ихтисослиги «Психология» ва «Педагогика» бўлмаган олийгохларда ўқитишга мўлжалланган. Ўқув қўлланмада педагогик ва психологик билим асослари мухтасар тарзда баён этилган бўлиб, ундаги маълумотлар ёшларни ўз-ўзини, ўзгаларни билиш, турли вазиятлар ва гуруҳларда муомала қилиш сирлари, таълим ва тарбиянинг турлари, қонуниятлари, педагогик ва психологик технологияларнинг кўллаш шартлари, эркин, мустақил фикрлаш омиллари, психик ҳодисалар, қонуниятларни билган тарзда уларни бошқариш тўғрисидаги маьлумот билан таништиради. Ўқув қўлланмадаги ҳар бир боб учун режа, қисқача унинг мазмуни, мустаҳкамлаш учун саволлар ва адабиётлар рўйхати берилган.