Сўнгги йилларда республикамизнинг суғориладиган ерларида Россиядан ва Украинадан келтирилган Уманка, Половчанка, Крошка, Купава, Краснодар-99, Селянка, Таня, Москвичка ва бошқалар ҳамда маҳаллий Чиллаки, Ёнбош, Замин-1 ва бошқа интенсив типдаги юмшоқ буғдой навлари ҳамда қаттиқ буғдойнинг Истиқлол, Александровка, Макуз-3, Карлик-85 ва бошқа навлари экилмоқда. Ўсув даврида тупроқда озиқа елементларининг етишмаслиги буғдой дони ҳосили ва сифатининг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Минерал ўғитлар билан бир қаторда кўкат ўғитлардан тўғри фойдаланиш кузги буғдой навларини минтақанинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олиб тўғри танлаб жойлаштириш, уруғчилик ишларини йўлга қўйиш, дон ҳосилини кўпайтиришдаги асосий омиллар ҳисобланади