Мустақил Ўзбекистонимиз келажаги кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг янги турларини жорий қилишга, айниқса маҳаллий хом ашёлардан ўз маҳсулотларимизни ишлаб чиқаришга боғлиқ. Бу асосан кимё саноатида хусусан электрокимё ишлаб чиқаришда асосан металлар турли усулларда коррозиядан ҳимоя қилинади, мустаҳкамлиги оширилади, ҳимоя безак мақсадларда ишлатилади, шунинг учун йиғилган эҳтиёт қисмлари электрокимёвий усулда металл қоплаш билан танланади.
Металл ва унинг қатламаларини коррозиядан ҳимоя қилиш учун улар ҳимоя қопламалари билан қопланади. Булар металл, металлар қотишмаси, оксид қатлам ёки фосфат қатламаси, бўлиши мумкин. Ҳимоя қатламларини кимёвий ёки электрокимёвий усулларда ҳосил қилиш мумкин.