Мамлакатимиз тарихида, жумладан, маданият ва санъат тарихида ҳам Амир Темур ва темурийлар даври алоҳида ажралиб туради. Амир Темур ўзининг буюк ишлари, яратувчилиги, миллий давлатчиликни шакллантиришдаги, илм-фан ва маданиятни ривожлантиришдаги хизматлари билан мамлакатимизни, миллатимизни жаҳонга танитган тарихий шахсдир.