Саноатда кенг тарқалган усул бўлиб, турли вариантларда амалга ошириш мумкин бўлган гидроксил сақловчи бирикмаларни тўғридан-тўғри фосгенлаш ҳисобланади: 1) фазалар ўртасидаги жараён сифатида; 2) пиридин муҳитида; 3) пиридинни бошқа арзонроқ эритувчи билан аралашмаси муҳитида. Энг кенг ишлатиладиган ва тежамкор усул бўлиб фазалар ўртасидаги жараён ҳисобланади. Бу усул бўйича фосген бисфенолни ишқорий сувдаги эритмаси ва органик эритувчи орқали ўтказилади. Реакция аралаштириб 20-25 оС да олиб борилади. Жараённи катализаторлари сифатида тўртламчи аммоний асослари, натрий ацетати, учламчи аминлар ва уларнинг тузлари, уч этил фосфинлар ишлатилади. Иккинчи вариант бўйича фосгенлаш ўтказилганида, пиридин бир вақтни ўзида эритувчи, ажралиб чиқаётган водород хлоридини акцептори ва катализатор вазифаларини бажаради.