Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга ошириш масалалари бўйича ҳалқаро конференцияда давлатимиз Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ 2015-2019 йилларда қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастур ҳосилдорлиги паст бўлган ғўза майдонларини қисқартириш, бўшайдиган ерларга мева-сабзавот, полиз, картошка ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш, интенсив боғлар барпо этиш ҳисобига экин майдонларини босқичма-босқич оптималлаштиришни назарда тутади