Ушбу битирув малакавий ишидан кўзланган асосий мақсад жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини жиноят-процессуал қонунчилигини тизимлаш ва тўғри йўлга қўйиш ҳисобланади. Мазкур ҳолатни таъминлашга эришиш учун соҳани чуқур ўрганиш, мавжуд ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларга баҳо бериш ва такомиллаштириш, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаси асосида миллий қонунчилигимизни, шунингдек, жиноят-процессуал соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар беришдан иборат. Юқорида белгиланган мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишининг олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини ҳуқуқий тартибга солишга доир ҳуқуқ нормалари ва уларнинг аҳамиятини таҳлилий жиҳатдан ёритиб бериш; жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини оид асосий тушунчаларга илмий-назарий таъриф бериш; жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини тартибга солинишини ўзига хос жиҳатларини белгилаб олиш; жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; жиноят ишини қўзғатиш сабаб ва асосларини бўйича қонунчилик ва амалиётни ўрганиш, уларнинг шу соҳадаги ютуқлари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва асослаб бериш.