Ушбу битирув малакавий ишидан кўзланган асосий мақсад вояга етмаганларнинг жиноят ишларни юритиш тўғрисидаги жиноят-процессуал қонунчилигини тизимлаш ва тўғри йўлга қўйиш ҳисобанади. Мазкур ҳолатни таъминлашга эришиш учун соҳани чуқур ўрганиш, мавжуд ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларга баҳо бериш ва такомиллаштириш, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаси асосида миллий қонунчилигимизни ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар беришдан иборат. Юқорида белгиланган мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишининг олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритиш муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга доир ҳуқуқ нормалари ва уларнинг аҳамиятини таҳлилий жиҳатдан ёритиб бериш; вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритишга оид асосий тушунчаларга илмий-назарий таъриф бериш; вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тартибга солинишининг ўзига хос жиҳатларини белгилаб олиш; вояга етмаганларнинг жиноят ишларини бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; вояга етмаганларнинг жиноят ишларини оид қонунчилик ва амалиётни ўрганиш, уларнинг шу соҳадаги ютуқлари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва асослаб бериш.