Ушбу тадқиқот ишида турли илмий тадқиқот услубларидан, хусусан қиёсий-ҳуқуқий, тарихий, тизимли, статистик ва бошқа методлардан фойдаланилган. Тадқиқот ишида муаммога тизимли ёндашилганки, бу ҳол муаммони ижтимоий ҳаётнинг бошқа сиёсий-ҳуқуқий институтлари ва ҳодисалари билан ўзаро муносабатда кўриб чиқишни тақозо этди. Шу билан бир қаторда ишда статистик усулдан ҳам кенг фойдаланилган. Тадқиқотнинг эмпирик манбаини суд, прокуратура, адлия органларидан олинган амалий материаллар ташкил этади.