Битирув малакавий ишининг мақсади жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўрганиш, мазкур мурожаатларнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг турлари, шакллари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар мурожаатининг конституциявий-ҳуқуқий асосини ўрганишдан иборатдир. Шу билан бирга, битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари мазкур мазвуга оид қонун ҳужжатларининг мақсад ва вазифаси билан бир хил деб ҳисобласак бўлади. Чунки мазкур соҳага оид қонун ҳужжатлари ушбу соҳанинг асл мақсадини, тартиб-таомилини очиб беради.