Видео сифати камайиши, мураккаб занжирнинг ҳар бир ҳалкасида юзага келади. Бунга сабаб, сигнал ҳар қайси қурилмада, ҳар бир айлантиргичда ҳалакитга дуч келади.ТВ сигнални рақамли услубда кучайтирилганда ва унга ишлов берилганда, бу халақитлар ҳалқадан ҳалкага йиғила боради. Табийки, тизимда сигналга ишлов бериш ва қабул қилиб узатиш жараёни қанча кўп бўлса, шунча халақитлар ҳам кўп бўлади. Айлантиришлар сони чекланган бўлганда, бузилишлар камаяди ва умумий бузилиш сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Лекин, телевидения юксалган сайин айлантиришлар сони ўта тез кўпаймоқда. Узатувчи ва қабул қилувчи пунктлар оралиғи узаймокда. Дастурнинг видеоий бадийлаштириш учун ишлатиладиган видеоэффектлар тури ва сони кўпаймокда, аммо булар қўшимча айлантиришни ва дастурни қўшимча монтажни талаб қилади. Бундай тизимларда, асосий масала бўлиб, халақитлардан муҳофоза юзага чиқмоқда.