1945 йил Корея озодликка эришиб, олимлар мамлакат маданияти, тарихи ва ижтимоий-сиѐсий тизимини ўргана бошлагач, кореяшунослик атамаси пайдо бўлди. 35 йиллик мустамлака даврида илмий тадқиқотлар таъқиқланган эди ѐки япон нуқтаи назари устуворлик қилиб келган. Сўнгги ўн йиллик ичида чет эллик олимлар кореяшунослик соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда.