Бозор иқтисодиёти шароитида бошқа саноатлар қатори пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган махсулотларни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш учун тола, чигит, момиқ ва бошқа маҳсулотларнинг бошланғич сифат кўрсаткичларини сақлаб қолишга катта ахамият берилмоқда. Бу эса ўз навбатида пахта тозалаш корхоналарида сақланадиган ва ишлаб чиқаришга бериладиган хом-ашё намлиги юқори бўлса, қуритиб, меъёрий намликда сақлаш, тозалаш ва жинлаш жараёнини амалга оширишни талаб қилади. Бундан кўриниб турибдики, пахта тозалаш корхонаси муҳим вазифани ўз зиммасига олади.