Республикада 60 дан ортиқ йигурув – тўқув фабрикаси ишлаб турибди. Ўзбекистон саноатини ривожланишнинг асосий йўналишларидан бири жаҳон бозорида рақобатбардош ип газлама ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат.
Ўзбекистон - кенг имкониятлар мамлакати деб таърифланади. Республикамиз аниқ мақсадга йўналтирилган кeнг чора-тадбирлар амалга ошириш мақсадида, президентимиз И.А.Каримов томонидан 2011 йилни Ўзбeкистон Рeспубликасида “Кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорлик йили” дeб эълон қилинди. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этишида ва шу асосда жамият аъзоларининг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда Миллий иқтисодиётимизнинг етакчи тармоғи бўлган тўқимачилик саноати алоҳида ўрин эгаллайди.