Бодом - жанубий, субтропик ўсимликдир. У Марказий Осиѐ,
Ўрта Ер денгизи, марказий Америка, бир қатор Европа
мамлакатларида (Италия, Франция, Қрим, Кавказ орти) тарқалган.
Бодом иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли, ксерофит ўсимлик
бўлганлиги сабабли йилига 500-700 мм дан зиѐд ѐғин ѐғадиган
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ
вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида қадим
замонлардан бери ўсиб ҳосил бериб келади. Бу ерларда янгидан
барпо қилинган бодомзорлардан ташқари табиий ўрмонларда
ѐввойи ҳолда ҳам ўсади. Бу ерларда уларнинг оддий (маҳалий),
Бухоро, Петунников,Тиканли, Калмиков деб аталиш. Бодом
навлари мавжуддир жуда қимматли бўлиб, ундан ҳалқ
хўжалигининг кўп тармоқларида фойдаланилади. Данаги
қотмаган хом бодомни шакарга қўшиб ѐки мураббо тайѐрлаб
истемол қилиш фойдалидир. Ширин мағизли бодом 40-70% еғ,
20-25% оқсил, 6% шакарга эга бўлиб, турли дармондори,
органик моддаларга бой бўлади ва кондитер саноати учун
қимматбаҳо хом ашѐ хисобланади. Кунжарасида 10% гача мой ва
кўп миқдорда оқсил ва углеводлар бўлади. Тақир бодом таркибида
ѐғ, оқсил, шакардан ташқари 2-2,5% амигдалин бўлиб,
парфюмерия саноатида ва медицинада кенг қўлланилади.
Бодомнинг пўсти газ ютадиган кумир тайерлашда, виночиликда
винога хушбўй ҳид, сифат ва там беришда фойдаланилади. Бодом
пўчоғининг кулида 40% гача калий ҳосил бўлади ва ўғит сифатида
фойдаланилади. Бодом ѐғочи жуда қаттиқ ва чиройлидир, шунинг
учун дурадгорликда ва техника учун қимматли ашѐ хисобланади.