Алериана кўп йиллик, бўйи 2 м га етадиган ўт ўсимлик. Илдиз пояси ва кўпгина майда илдизчалар билан қопланган бўлиб, ер остида тик жойлашган. Илдизпоядан биринчи йили илдизолди тўпбарглар, иккинчи йилдан бошлаб поя ўсиб чиқади. Пояси тик ўсувчи, цилиндирсимон, майда қиррали, шохланмаган (баъзан юқори қисми шохланган), ичи ковак, юқори қисми туксиз, пастки қисми эса туклар билан қопланган. Барги оддий, тоқ патли ажралган, 4-11жуфт сегментлар (бўлакчалар)дан иборат. Илдиз олди барглари узун бандли, поядаги барглар банди эса поянинг юқори қисмига етгани сари қисқара боради. Барглари пояда қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, ҳидли, поя учида қалқонсимон йирик рўвакка тўпланган.