ферма, хўжалик)даги касал ва яширин касал ҳайвонларни аниқлаш, касал ҳайвонларни даволаш ҳамда касалликларнинг олдини олиш орқали соғлом, сермаҳсул, мустаҳкам конституцияли, модда алмашинуви даражаси баланд ва касалликларга чидамли бўлган ҳайвонлар подасини яратишга қаратилган режали ташхисий, даволаш ва олдини олиш тадбирлари тизими ҳисобланади. Бу усул ветеринария хизматини амалга оширишнинг энг замонавий ва
- 5 -
самарали шакли бўлиб, подадаги барча ҳайвонларда модда алмашинувининг ҳолатини назорат қилиб бориш, яширин ва яққол кечаётган касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш, аниқланган касалликларни самарали даволаш ҳамда уларнинг олдини олиш йўлларини белгилаб беради.