«Оғир рангли металлар металлургияси» фанида оғир рангли металларни ишлаб чиқариш технологиялари, дастлабки хом ашёнинг таснифи, уларни қайта ишлаш, эритишга тайёрлаш, штейн, шлак, куйинди ва агломерат олиш, уларни қайта ишлаш, хомаки металларни оловли ва электролитик тозалаш каби қисмларни ўз ичига олади.«Оғир рангли металлар металлургияси» фанида оғир рангли металларни ишлаб чиқариш технологиялари, дастлабки хом ашёнинг таснифи, уларни қайта ишлаш, эритишга тайёрлаш, штейн, шлак, куйинди ва агломерат олиш, уларни қайта ишлаш, хомаки металларни оловли ва электролитик тозалаш каби қисмларни ўз ичига олади.
Тақдим этилаётган услубий қўлланма мис ва рух металлургиясини ўзида акс эттирган қуйидаги тажриба ишларини ўз ичига олади: мис сульфиди бойитмасини оксидловчи куйдириш; куйдирилган мис бойитма (куйинди) лардан мисни танлаб эритиш; эритмадан мисни цементация усулида чўктириш; мис-молибден маҳсулотидан мисни ажратиб олиш; рух бойитмасини куйдириш; куйдирилган рух бойитмасини сульфат кислота эритмасида танлаб эритиш; рух сульфати эритмасидан темирни гидролитик усулда чўктириш. Қўлланмада ишнинг мақсади, қисқача назарий маълумотлар, керакли материаллар ва асбоб ускуналар, тажриба қурилмасининг тузилиши ва унинг ишлаш принципи, ишни бажариш тартиби, тажриба натижаларини таҳлил қилиш тўғрисида батафсил тушунчалар берилади. Тақдим этилаётган тўплам муаллифнинг «Оғир рангли металлар металлургияси" фани намунавий дастурига мос равишда тузилган