Мамлакатимизда ўтаётган ҳар бир йилимизнинг муайян ном билан аталиши алоҳида диққатга сазовор бўлмоқда. Ушбу номлар ўлароқ, бутун мамлакат миқёсида тегишли соҳани ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда ва улар айтиш мумкинки, муваффаққиятли амалга оширилмоқда. Муаллифлар томонидан тайёрланган мазкур рисола ҳам қайсидир маънода ушбу вазифаларга хизмат қилади.Мамлакатимизда ижтимоий ва давлат қурилишининг муҳим бир пойдевори – кучли ижтимоий сиёсат юргазишга қаратилган. Шу маънода давлат ва жамият етим болаларни, ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, бола-ларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради. Ушбу рисола бевосита ана шундай тоифа болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини ҳимоя қилиш механизмлари, усуллари ҳамда соҳада фаолият олиб борувчи давлат органларининг ваколатлари ўрганишга бағишланган