Бу услубий кўрсатмаларнинг мақсади “Компьютер тармоқларини ва тизимларини ахборот хавфсизлиги” фани бўйича ўтказилган маъруза дарсларидан олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда компьютер тармоқларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба кўникмаларни ҳосил қилиш ва ошириш ҳисобланади.
Ушбу услубий кўрсатмаларда компьютер тизимларига бўлган хужумларни классификациялаш, умумбашарий, корпоратив ва махаллий тармоқларини химоялаш усуллари, ОТ, ТДТ, МБга бўлган хужумлар маъмумотларига эга бўлиш, спамлар ва спамларга қарши чоралар, антивируслар, утилиталар, тармоқларни хиомялаш протоколлари, брандмауэрлар, ва улардан қўлланиш масалалари бўйича тажриба ишлари амалга оширилади.