Ушбу ишчи дастурни ишлаб чиқишда республикамизнинг техника воситаларига, шунингдек ШЭХМ га бўлган талаби , уни ўрганишда фойдаланувчиларга энг кўп керак бўлаётган адабиётлардан Б.Я.Советовнинг "Информацион технология " ҳамда В.Э.Фигурновнинг "IBM PC для пользователя", Академик С.С. Ғуломовнинг “Иктисодий информатика” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” китобларидан фойдаланилди.
Фанни ўрганиш вазифалари информацион технология, унинг келиб чикиши ва техника воситалари, ШЭХМ ларда қайта ишлаш усуллари, система ва қисм системалари, WINDOWS, WORD, эксперт тизимлари хамда автоматлаштирилган бошқариш тизими ва иш жойларини ўрганиб чиқишдир.