"Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талабларига мувофиқ таълим - тарбия ишларида миллий - маданий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигига эътибор бериб келинмоқда. Бу устуворлик турли хилдаги мулоқотларда ҳам сақлаб келинса мақсадга мувофиқдир.
Миллий қадриятларимиз ва шарқона тарбиямизнинг таъсири мулоқотда ҳам сезилиб туради. Бизда кишилар билан муносабат, сўзлашув ва шунингдек иш, хизмат билан боғлиқ алоқага муомала дейилади. Энг гўзал муомала лутф - карамдир. Алишер Навоий буни муомала - пардоз деб ёзади. Хуллас халқимизда одамлар билан муносиб тарзда муомала қила билишлик маданият, олижаноблик аломати деб тушунилган.
Муомала маданияти, энг аввало, халқимизнинг болажонлиги, оилани муқаддас билишида намоён бўлади.
Барча маданий халқларда бўлгани каби ўзбекларда ҳам муомал "Ассалому - алайкум" ва "Ваалайкум ассалом"дан бошланади, кейин ҳол-аҳвол сўрашишга ўтилади.
Муомала ва мулоқотда халқимизнинг миллий анъаналари ва урф-одатлари ҳам таъсирини кўрсатади.