Штанген ўлчаш асбобларига асосан штангенциркул, штангенглубиномер (чуқурлик ўлчагич), штангенрейсмус, штангензубомерлар киради. Штанген ўлчаш асбобларнинг аниқлиги i = 0,1; 0,05; 0,02 мм бўлиши мумкин. Бу аниқликни олиш учун штанген ўлчаш асбоблар асосий шкаладан ташқари қўшимча нониус шкаласи билан жихозланган бўлади.