Жаҳонда илмий-техник тараққиёт натижасида, иқтисодиёт тармоқлари, айниқса, саноат ишлаб чиқаришининг жадал ривожланишида ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишда, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш табора долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу, айниқса, саноат миқёсида сувни тайёрлашда, технологик эритмалардан қимматбаҳо ва рангли металларни ажратиб олишда, оқава сувларини замонавий, жумладан, ионалмашиш технологияларни қўллаган ҳолда тозалашда яққол намоён бўлмоқда.