Қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини ошиши, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг чекланган даражада қўлланилиши, шу билан бирга ўсимликларнинг агроиқлим ва антропоген ноқулай шароитларга чидамлилигининг ошиб бориши қишлоқ хўжалиги учун, ҳамда экологик муаммоларини ечиш ва атроф-муҳит муҳофазаси учун долзарб хисобланади. Ушбу вазифаларни ечиш учун фаннинг турли йўналишларида, шу жумладан, микробиология, ўсимликшунослик, тупроқшунослик ва экология соҳаларида кўплаб олимлар илмий изланишлар олиб бормоқдалар.