Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг таъкидлаганидек, «Ўзликни англаш миллий онг ва
тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий алоқа тил
орқали намаён бўлади. Инсон қалбига барча эзгу фазилатлар энг аввало она
алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили-бу
миллатнинг руҳидир».1 Президентимиз томонидан айтилган мазкур фикрда
тилнинг инсон ҳаётида, жамиятда тутган ўрни, унинг бажарадиган вазифаси
ўзининг аниқ ифодасини топган. Дарҳақиқат, тилсиз ижтимоий ҳаётнинг
барча соҳаларидаги тараққиётни, ундаги ютуқларни, тўпланган моддий ва
маънавий бойликларни тасаввур қилиш амри маҳолдир. Шу сабабли инсон ўз
она тилини чуқур ўрганишга, ундан тўғри фойдаланишга, унинг софлиги ва
гўзаллигини кўз қорачиғидай асрашга, пировардида, тилнинг ривожланиши
ва бойиши учун ўз ҳиссасини қўшишга масъулдир.